20,5 сантиметрлик киприклар: шифокорлар изоҳ топа олмаяпти

20,5 сантиметрлик киприклар: шифокорлар изоҳ топа олмаяпти

Хитойлик Ю Сзянся қарийб ўн йилдан буён дунёдаги энг узун табиий киприклар соҳиби сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Энг қизиғи, унинг киприклари ҳали ҳам ўсишда давом этмоқда. Шифокорлар бу ҳолатга ҳозиргача аниқ илмий изоҳ топа олмаган.

Ю Сзянсянинг номи илк бор 2016 йил 28 июнь куни Гиннес рекордлари китобига киритилган. Ўшанда унинг чап қовоғидаги энг узун киприк 12,4 сантиметрни ташкил қилган. 2021 йилда қайта ўлчов ўтказилгач, рекорд янгиланиб, киприк узунлиги 20,5 сантиметрга етгани расман қайд этилди. Бу кўрсаткич ҳозиргача жаҳон рекорди ҳисобланади.

Qizil fonda ayol kishi oʻzining juda uzun kiprigini qoʻli bilan ushlab turibdi.

Киприклари тез ўсишни бошлагач, аёл шифокорларга мурожаат қилган. Мутахассислар бу ҳолатни гормонал ўзгаришлар, ирсият ёки касалликлар билан боғлашга уринган, аммо текширувлар бирор сабабни аниқламаган. Оиласида ҳам бундай хусусиятга эга инсон бўлмагани айтилмоқда.

Ю Сзянсянинг ўзи эса киприкларининг ғайриоддий ўсишини тоғларда ўтказган маънавий ёлғизлик давридан кейин бошлангани билан боғлайди. У буни нуқсон эмас, балки тақдирнинг инъоми деб ҳисоблайди.

Рекордчининг таъкидлашича, узун киприклар кундалик ҳаётига халақит бермайди. Аксинча, улар туфайли у кўз учун косметик воситалардан деярли фойдаланмайди. Ю

Qizil kiyimdagi ayol qo'lida oyna ushlab turibdi.

Сзянся ўзининг ўзига хос ташқи кўриниши билан фахрланишини ва киприклари ҳали ҳам ўсишда давом этаётганини айтиб, жаҳон рекорди яна янгиланиши мумкинлигини истисно қилмади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар