Ўзгидромет: 9 июльда ҳаво 43 даражагача қизийди

Ўзгидромет: 9 июльда ҳаво 43 даражагача қизийди

Ўзгидромет” прогнозига кўра, 9 июль куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво бироз булутли бўлади.

Кундузги ҳаво ҳарорати ҳудудларга қараб 35–43 даража атрофида бўлади. Энг юқори ҳарорат Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда кузатилиши прогноз қилинмоқда.

Шунингдек, айрим ҳудудларда шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Пойтахт Тошкентда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 37–39 даража иссиқ бўлади. Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам қуруқ об-ҳаво сақланиб, ҳарорат 35–40 даража оралиғида бўлиши кутилмоқда.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда эса айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шу муносабат билан “Ўзгидромет” 8–13 июль кунлари мазкур ҳудудларда сел келиши ва сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли борлигидан огоҳлантирди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар