Инсондан ҳам тез: бу ўргимчакдан қочиб қутулиш имконсиз экан

Дунё1 дақиқа ўқиш226
Инсондан ҳам тез: бу ўргимчакдан қочиб қутулиш имконсиз экан

Кўпчилик ўргимчакларни кўриши биланёқ қўрқув ҳис қилади. Энди эса олимлар аниқлаган янги маълумот арахнофоблар учун янада хавотирли эшитилиши мумкин. Маълум бўлишича, дунёдаги энг тезкор ўргимчак баъзи ҳолатларда ўртача инсондан ҳам тезроқ ҳаракатлана олади.

Тадқиқотчилар турли мамлакатларда учрайдиган 258 турдаги ўргимчакни лаборатория шароитида кузатиб, уларнинг ҳаракат тезлигини таққослади. Таҳлиллар натижасида энг юқори кўрсаткич Австралиянинг Квинсленд ҳудудида яшайдиган овчи ўргимчакка тегишли экани маълум бўлди.

Мутахассислар қайд этишича, мазкур тур сониясига 3,6 метргача тезликда югура олади. Бу эса соатига қарийб 13 километр тезликка тенг бўлиб, кўпчилик одамларнинг одатий югуриш суръатидан юқори ҳисобланади.

Аввалроқ Марокашда учрайдиган флик-флак ўргимчаги энг тезкор тур сифатида эътироф этилиб келинар эди. Бироқ олимлар унинг ҳаракатланиш услуби одатий югуриш эмас, балки акробатик айланишлар орқали амалга ошиши сабабли бу натижани тўлиқ адолатли деб ҳисобламади. Шу боис янги тадқиқотда барча турлар бир хил шароитда баҳоланди.

Изланишлар яна бир қизиқ хулосани ҳам кўрсатди. Олимлар фикрича, ўргимчакларнинг тезлиги асосан узун оёқлари билан боғлиқ. Бироқ тана ўлчами ҳаддан ташқари катталашиб, қорин қисми оғирлашса, бу уларнинг ҳаракатланиш тезлигига салбий таъсир кўрсатади.

Мутахассислар ушбу натижалар нафақат ўргимчакларнинг эволюцияси ва ҳаракат механикасини яхшироқ англаш, балки келажакда юқори тезликда ҳаракатланувчи робот тизимларини яратишда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?