Ажрашганлар орасида янги тренд: “ажралиш узуги”

Ажрашганлар орасида янги тренд: “ажралиш узуги”

Сўнгги пайтларда дунёнинг айрим мамлакатларида “ажралиш узуги” (divorce ring) деб аталадиган янги тренд тобора оммалашмоқда. Эндиликда кўплаб аёллар ажрашгач никоҳ узугини сотиш ёки бир четга олиб қўйиш ўрнига, уни янги кўринишда қайта ясатишни афзал кўрмоқда.

Бу ғоянинг мазмуни шундаки, никоҳ узугидаги қимматбаҳо тош ёки металл сақлаб қолинади ва у янги дизайндаги узукка айлантирилади. Натижада у ўтган ҳаётни эмас, балки янги босқич, янги имкониятлар ва шахсий эркинликни ифодаловчи рамзга айланади.

Масалан, флоридалик блогер Деб Марино никоҳ узугидаги олмосни сақлаб қолиб, унга қизининг рамзи сифатида сапфир тошини қўшдирган. У янги узукни ясатиш учун қарийб 3 минг доллар сарфлаган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, никоҳ узуклари иккиламчи бозорда сотилганда одатда асл қийматининг атиги 30 фоизига баҳоланади. Шу сабабли кўпчилик уни арзон нархда сотиш ўрнига, қайта ишлатиб, янги маъно беришни маъқул кўрмоқда.

Бугунги кунда АҚШ ва Буюк Британияда кўплаб аёллар ажрашгач ўз маблағи ҳисобидан платина ёки олмос билан безатилган янги узук ясатмоқда. Улар бу тақинчоқни янги ҳаёт, молиявий мустақиллик ва олдинга дадил қадам ташлаш рамзи сифатида тақишни одат қилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар