Илоннинг балиқ билан кураши барчани ҳайратга солди (видео)

Илоннинг балиқ билан кураши барчани ҳайратга солди (видео)

Бир гуруҳ йигитлар дам олиш мақсадида сув бўйига борганида кутилмаган ва ҳайратланарли манзарага гувоҳ бўлди. Улар кўрган воқеани видеога олиб, ижтимоий тармоқларда улашди.

Видеода йигитлардан бири сув бўйида илоннинг йирик балиқни думидан маҳкам тишлаб олганини пайқаб, бу ҳолатни шерикларига ҳам кўрсатади. Барчаси ушбу ноодатий манзарани ҳайрат билан кузата бошлайди.

Тасвирларда балиқ қутулишга уриниб, жон-жаҳди билан сув томон талпинаётгани кўринади. Унинг ҳаракатлари натижасида илон ҳам сувга тортилиб кетади. Кучли оқимга қарамай, илон ўлжасини қўйиб юбормайди. Аксинча, балиқни маҳкам тишлаган ҳолда сувда сузиб, яна қирғоқ томон чиқиб олади.

Табиатдаги йиртқич ва ўлжа ўртасидаги ушбу кураш акс этган видео қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Фойдаланувчилар илоннинг қатъийлиги ва ўлжасини ҳеч қандай вазиятда қўйиб юбормагани ҳақида турли фикр ва изоҳлар қолдирмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар