АҚШнинг Балтимор шаҳрида йўл ўйилиб, автомобиль сув тўлган чуқурга тушиб кетди

АҚШнинг Балтимор шаҳрида ер ўпирилиши билан боғлиқ ҳодиса содир бўлди. Маълумотларга кўра, ер остидаги сув қувури ёрилиши оқибатида йўл четида катта чуқур ҳосил бўлган.
Қисқа вақт ичида ўйилган жой сувга тўлган. Шу пайтда бир автомобиль ушбу чуқурга тушиб кетган. Машина ичида 50 ёшли аёл бўлган.
Хайриятки, аёл ўз вақтида автомобилдан чиқишга улгурган. У ҳодиса оқибатида жароҳат олмагани айтилмоқда.
Ҳодисадан кейин ҳудудда хавфсизлик чоралари кўрилган. Мутахассислар сув қувуридаги носозликни бартараф этиш ва йўлни тиклаш ишларига киришган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…