Аргентина мағлубиятидан сўнг Буенос-Айресда тартибсизликлар бошланди

Жаҳон чемпионати финалида Аргентина терма жамоасининг Испанияга мағлуб бўлганидан сўнг Буэнос-Айрес марказида тартибсизликлар юз берди. Бу ҳақда La Nación нашри хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, пойтахтдаги Обелиск майдонида ташкил этилган оммавий йиғин давомида айрим мухлислар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига шиша идишлар ва тошлар улоқтира бошлаган. Вазият кескинлашгани сабабли полиция воқеага аралашишга мажбур бўлган.
Тартибсизликларни бартараф этиш мақсадида полиция кўзни ёшлантирувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланган. Тўқнашувлар оқибатида камида уч киши жароҳат олган, 15 нафар шахс эса қўлга олинган.

Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот органлари вазиятни қисқа вақт ичида назорат остига олган. Ҳозирда юз берган тартибсизликлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.































Изоҳлар 0
…