Ғайриоддий қарор: муносиб эркак тополмаган 40 ёшли аёл ўзи билан ўзи никоҳ қурди

Ғайриоддий қарор: муносиб эркак тополмаган 40 ёшли аёл ўзи билан ўзи никоҳ қурди

2017 йилда Италиялик фитнес-мураббий Лаура Меси ғайриоддий қарор билан эътибор марказига тушган. 40 ёшга тўлган аёл ўзи билан ўзи рамзий никоҳ маросимини ўтказиб, бу кунни тўлиқ тўй шаклида нишонлаган.

Тадбир учун қарийб 10 минг евро сарфланган. Маросимда оқ келинлик либоси, узук, келин дугоналари, уч қаватли торт ва 70 га яқин меҳмон бўлган. Лаура байрамдан кейин Мисрга ёлғиз равишда "асал ойи" саёҳатига ҳам чиққан.

Унинг бу қарорга келишига шахсий ҳаётидаги оғир ажралиш сабаб бўлган. Лаура 12 йиллик муносабатлар тугаганидан кейин, агар 40 ёшигача ўз муҳаббатини топмаса, ўзини ўзи "никоҳлаб", тўй қилишини айтган.

Ваъда қилинган ёшга етгач, у режасини амалга оширган. Бироқ бу маросимнинг ҳуқуқий кучга эга эмаслиги қайд этилган. Италия қонунчилигида ҳам, бошқа давлатларда ҳам бундай тадбир расмий никоҳ деб ҳисобланмайди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар