Угандада давлат маблағлари сарфи текширилиб, қатор камчиликлар аниқланди (видео)

Угандада давлат маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилганини текшириш жараёнида йўл қурилиши билан боғлиқ қатор камчиликлар аниқланди. Бу ҳақда Уганда Маҳаллий бошқарув вазирлиги хабар берди.
Маҳаллий ҳукумат вакиллари текширув давомида ҳужжатларда кўрсатилган ишлар билан амалда бажарилган ишлар ўртасида тафовут борлигини маълум қилди. Айрим йўл участкалари тасдиқланган режага мувофиқ қурилмагани айтилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода эса кичик йўл иншооти ва сув ўтказиш қувурлари кўрсатилган. Интернетда ушбу объект «350 минг долларлик кўприк» сифатида тарқатилган бўлса-да, фактчекинг маълумотларига кўра, бу талқин нотўғри. $350 мингга яқин маблағ биргина кўприкка эмас, бир нечта йўл участкаларидаги ишларга ажратилган.
Текширув вақтида амалга оширилган ишлар, сарфланган маблағлар ва расмий ҳужжатлар ўзаро солиштирилган. Масъул ходимлардан бажарилган ишлар ҳажми ва харажатлар бўйича тушунтириш талаб қилинган.
Уганда ҳукумати давлат маблағларининг ўз мақсадига мувофиқ сарфланишини назорат қилиш ва эҳтимолий коррупция ҳолатларига ойдинлик киритиш мақсадида текширувларни давом эттирмоқда.
Ушбу ролик билан баъзи инглиз тилидаги нашрларда иш олиб борилаётган жойни Уганданинг маҳаллий бошқарув вазири Жастин Намеэре кўздан кечиргани айтилган.






























Изоҳлар 0
…