Қаршида банкоматни бузган 19 ёшли йигитнинг ғалати режаси фош бўлди

Қарши шаҳрида 19 ёшли йигит банкоматни темир арра ёрдамида бузиб, ўз маблағини карта орқали 70 марта ўтказган. Унинг қилмиши судда фош этилди.
Маълум бўлишича, йигит тунги соат 03:00 атрофида шаҳардаги савдо дўкони ёнида жойлашган Paynet банкоматини темир арра билан бузган.
У дастлаб банкоматга 200 минг сўм солиб, ушбу маблағни қариндошига тегишли пластик картага ўтказган. Кейин эса банкоматнинг пул сақланадиган қисмини очиб, ўзи киритган маблағни қайтариб олган.
Йигит шу усулдан 70 марта қайта-қайта фойдаланиб, пластик картага жами 14 миллион 179 минг сўм ўтказган. Кейин маблағнинг бир қисмини банкоматдан ечиб олиб, шахсий эҳтиёжларига сарфлаган.
Тергов давомида унинг бошқа жинояти ҳам аниқланган. Йигит тунги вақтда «Пахтазор» МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уй олдида ўтирган қиздан қиймати 4 миллион сўм бўлган телефонни олиб қочган.
Суд йигитни ушбу жиноятларда айбдор деб топиб, унга 1 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.






























Изоҳлар 0
…