Қарздорликка беэътибор бўлманг

Қарздорликка беэътибор бўлманг

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси иш юритувига Андижон туманлараро иқтисодий судининг 02.03.2026 йилдаги “Bek Eko Hause” МЧЖдан ундирувчи “InfinBank” АЖ фойдасига 502 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаровдаги автотранспорт воситасига қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Ижро ҳужжати талабини ўз муддатида бажариши ҳақида қарздор огоҳлантирилган ва тушунтириш ишлари олиб борилган.

Бироқ, белгиланган муддатларда қарздор томонидан кредит қарзи тўланмаганлиги сабабли, Бюро ходимлари томонидан “HOWO” русумли транспорт воситаси рўйхатга олиниб, хатланди.

Эндиликда, кредит қарзлари қайтарилмаса автомашина аукцион орқали сотувга қўйилиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар