Истанбулда икки трамвай тўқнашди

28 август куни Туркиянинг Истанбул шаҳри Зайтинбурну туманида икки трамвай тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар борлиги хабар қилинган.
Anadolu Agency маълумотига кўра, тўқнашув T1 Кабаташ–Боғчилар трамвай йўналишининг Пазартекке ва Топқапи бекатлари оралиғида юз берган. Ҳодиса сабаби ҳозирча аниқланмаган.
Воқеа ҳақида хабар тушгач, ҳудудга полиция, ёнғин-қутқарув ва тиббий ёрдам ходимлари жалб этилган. Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Тўқнашув сабабли мазкур йўналишда трамвайлар ҳаракати вақтинча чекланган. Айни пайтда мутасаддилар ҳодиса жойида иш олиб бориб, тўқнашувнинг аниқ сабабларини аниқламоқда.
Тергов якунлари ва жабрланганларнинг ҳолати ҳақида қўшимча маълумотлар берилиши кутилмоқда.






























Изоҳлар 0
…