ЖЧ 2026 вақтида “сеҳргар” номи билан интернетда машҳур бўлган ганалик мухлис фирибгарликда айбланмоқда

Гана терма жамоасини қўллаб-қувватлаши ва трибунада ҳавога оқ кукун сочиши билан интернетда машҳур бўлган Каилани Ибраҳим Кпа, “Powder Man” лақаби билан танилган мухлис, виза ва саёҳат фирибгарлигида гумонланиб ҳибсга олинди.
Gana Broadcasting Corporation хабарига кўра, Кпа 24 август куни Аккра шаҳрининг East Legon ҳудудида Гана полициясининг тегишли бўлинмаси томонидан қўлга олинган.
У бир нечта кишилардан пул олиб, уларга Канада, АҚШ ва Никарагуага саёҳатларни ташкил қилиб беришни ваъда қилганликда гумон қилинмоқда.
Судда келтирилган маълумотларга кўра, 13 нафардан ортиқ шахсдан 30 минг доллардан зиёд маблағ олингани айтилган. Айрим маҳаллий ОАВлар жабрланувчилар билдирган алоҳида даъволар асосида зарар миқдори 50 минг доллардан ошиши мумкинлигини ёзган.
Бироқ полиция бу суммани ҳозирча якуний расмий зарар миқдори сифатида тасдиқламаган.
Кпа 26 август куни Accra Circuit Court 9 судида кўриниш берди. Суд унга 400 минг Гана седиси миқдорида гаров пули белгилаб, учта кафиллик шарти билан озод қилган.
Иш бўйича навбатдаги суд мажлиси 28 сентабрга қолдирилган.































Изоҳлар 0
…