Америкалик талаба кўзи боғлиқ ҳолда Рубик кубигини йиғиб рекорд ўрнатди

Америкалик талаба кўзи боғлиқ ҳолда Рубик кубигини йиғиб рекорд ўрнатди

Америкалик спидкубер Томми Черри Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича Гиннес рекордини янгилади. У 3×3×3 ўлчамдаги кубикни йиғишда ўртача вақт натижасини 13,97 сонияга етказди.

Мазкур натижа Хитойда ўтказилган Hefei August Open 2026 мусобақасида қайд этилди. Черри шу тариқа австралиялик Чарли Эггинсга тегишли 14,05 сониялик аввалги рекордни ортда қолдирди.

Томми бундан олдин ҳам кўзи боғлиқ ҳолда кубик йиғиш бўйича юқори натижалар кўрсатган. У АҚШдаги мусобақалардан бирида кубикни 11,56 сонияда йиғган.

2005 йилда туғилган Черри 2015 йилда ўқув видеосини кўрганидан кейин Рубик кубигини йиғишга қизиқиб қолган. Орадан бир неча ҳафта ўтиб, илк расмий мусобақасида қатнашган.

Ҳозирда у Флорида штати университетида таҳсил олади ва дунёнинг кучли спидкуберларидан бири саналади. Черри 2023 йилда кўзи боғлиқ ҳолда кубик йиғиш бўйича Жаҳон кубик ассоциацияси чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, у АҚШ ва Шимолий Америка чемпиони, 2025 йилги жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби ҳамдир.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар