Шакира 19 йилдан сўнг Мисрдаги Гиза пирамидалари этагида яна концерт беради!

Шакира 19 йилдан сўнг Мисрдаги Гиза пирамидалари этагида яна концерт беради!

Колумбиялик машҳур хонанда Шакира 28 ноябрь куни Мисрдаги дунёга машҳур Гиза пирамидалари этагида катта концерт дастури билан мухлислари қаршисида чиқиши кутилмоқда.

Хонанда ўзининг “Лас Мужерес Я Но Ллоран” номли жаҳон турнеси доирасидаги чиқишини ушбу тарихий масканда ўтказишни режалаштирган. Мадрид шаҳридаги концерт дастурларидан кейин Мисрдаги чиқиш турненинг муҳим воқеаларидан бири бўлиши кутилмоқда.

Шакиранинг Гиза пирамидалари ёнида чиқиш қилиши илк бор эмас. У 2007 йилда “Oral Fixation Tour” жаҳон турнеси доирасида ҳам ушбу тарихий масканда концерт берган эди.

Орадан 19 йил ўтиб, хонанда яна қадимий Миср ёдгорликлари фонида саҳнага қайтишга тайёрланмоқда. Бу эса унинг мухлислари учун нафақат мусиқий томоша, балки ўтмишдаги унутилмас чиқиш билан боғлиқ хотираларни янгилаш имконияти ҳам бўлади.

Шакиранинг кучли овози, жўшқин рақслари ва машҳур қўшиқлари билан танилган концерти тарихий масканда ўзига хос муҳит яратиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар