Актёр Азамат Ахроровнинг ўғли 3 ёшни қарши олди (видео)

Актёр Азамат Ахроровнинг ўғли 3 ёшни қарши олди (видео)

“Амиран”, “Қайсаргинам” ва “Асал ойи” каби фильмлардаги роллари билан танилган актёр Азамат Ахроров ўғли Абубакрнинг 3 ёшга тўлганини маълум қилди.

Актёр Instagram саҳифасида туғилган кун байрамидан видеони мухлислари билан бўлишди. Унда Азамат Ахроров оиласи даврасида ўғлининг таваллуд кунини нишонлаётгани акс этган. Абубакр ўзи учун махсус тайёрланган тортдаги 3 рақамли шамни ўчириб, ундан татиб кўрди.

Азамат Ахроров видео остига “Абубакрим, 3 ёшинг муборак!” дея самимий тилакларини ёзиб қолдирган.

Актёрнинг кузатувчилари ҳам изоҳларда кичик Абубакрни туғилган куни билан табриклаб, унга соғлик, бахт ва қувончга тўла болалик тилаган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар