Бош суяклари туташ туғилган эгизак опа-сингилларнинг ҳаётий ҳикояси кўпчиликка илҳом бермоқда

Бош суяклари туташ туғилган эгизак опа-сингилларнинг ҳаётий ҳикояси кўпчиликка илҳом бермоқда

Филиппинда яшовчи Joy ва Joyce Магсино исмли эгизак опа-сингиллар ноёб туғма ҳолат билан дунёга келган. Уларнинг бош суяклари бир-бирига туташган бўлиб, шунга қарамай, опа-сингиллар ҳаётдаги қийинчиликларга бардош бериб, ўз орзулари сари интилмоқда.

Улар 2008 йил февраль ойида қисман краниопаг (бош суякларининг туташиши) деб аталадиган кам учрайдиган ҳолат билан туғилган. Шифокорлар дастлаб эгизакларнинг тахминан 10 йил яшаши мумкинлигини тахмин қилишган.

Бироқ Joy ва Joyce бу тахминлардан кўра узоқроқ умр кўриб, 2026 йилда 18 ёшга тўлди. Улар нафақат ҳаёт учун курашмоқда, балки таълимда ҳам муваффақиятларга эришган. Опа-сингиллар 2023 йилда мактабни аъло натижалар билан тамомлаган.

Бир-бирига доимо далда бўлиб келаётган эгизаклар ҳаётдаги синовларни ҳамжиҳатлик ва матонат билан енгиб ўтишга ҳаракат қилмоқда. Уларнинг сабр-тоқати, ўзаро меҳр-муҳаббати ва ҳаётга умид билан қараши кўпчилик учун ибрат бўлмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар