Перуда Гитлер Муссолини исмли сиёсатчи мэр этиб сайланди

Дунё1 дақиқа ўқиш141
Перуда Гитлер Муссолини исмли сиёсатчи мэр этиб сайланди

Перунинг Анд тоғларидаги кичик Кверопалка тумани мэрлиги учун ўтказилган сайловда Гитлер Муссолини Симеон Флорес исмли сиёсатчи ғалаба қозонди. У сайловда 34,54 фоиз овоз тўплаб, рақибларидан ўзиб кетди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

45 ёшли Флорес «Ahora Nación» партиясидан номзод сифатида қатнашган. У 229 та овоз олган. Унинг энг яқин рақиби Гаспар Осорио эса 204 та овоз билан иккинчи ўринни эгаллаган. Шу тариқа, Флорес рақибидан атиги 25 та овоз кўпроқ тўплаган.

Сиёсатчининг исми кўпчилик эътиборини тортди. Унинг исм-шарифи таркибидаги «Гитлер» ва «Муссолини» сўзлари XX асрнинг энг машҳур диктаторлари — Адольф Гитлер ва Бенито Муссолини номларини эслатади.

Маълумотларга кўра, Флорес 4 октябрь куни бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда ғалаба қозонган. Бироқ хабарлар эълон қилинган пайтда унинг ғалабаси расман эълон қилиниши кутилган эди. У 2027 йил 1 январдан мэрлик лавозимига киришади.

Таъкидлаш жоизки, сиёсатчининг тарихий шахслар билан бир хил номга эга экани унинг мафкуравий қарашлари ҳам уларникига ўхшашлигини англатмайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?