Бибисора Асаубаева дунёнинг 12-рақамли шахматчисини мағлуб этди

1 дақиқа ўқиш0
Бибисора Асаубаева дунёнинг 12-рақамли шахматчисини мағлуб этди

Қозоғистонлик шахматчи Бибисора Асаубаева Будапештда ўтаётган Total Chess World Championship Tour Pilot 2026 супертурнирида сенсацион натижа қайд этди. У ҳиндистонлик Арджун Эригайсини мағлуб этди. Эригайси ФИДЕ рейтингининг очиқ тоифасида 12-ўринда туради. Бу ҳақда Zakon.kz хабар берди.

Ҳиндистонлик шахматчининг рейтинги 2746 очкони, Асаубаеваники эса 2532 очкони ташкил этади. Бироқ жавоб баҳсида Эригайси реванш олишга муваффақ бўлди. Икки партия натижасига кўра, рақиблар бир-биридан биттадан ғалаба қайд этди.

Мусобақанинг 13 ноябрь куниги баҳсларида Асаубаева ҳиндистонлик Вайшали Рамешбабуга қарши ҳам иккита партия ўтказди. Биринчи ўйинда қозоғистонлик шахматчи ғалаба қозонган бўлса, жавоб учрашувида Вайшали устун келди. Шу тариқа Асаубаева гуруҳдаги очколари сонини 8 тага етказди.

Д гуруҳида Максим Вашье-Лаграв 12 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Ҳанс Ниманн 9 очко билан иккинчи, Арджун Эригайси ҳам 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Асаубаева эса 8 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаган.

Arjun Erigaisi va Bibisara Assaubayeva shaxmat doskasi qarshisida qo‘l berib ko‘rishmoqda.

Турнирда Ўзбекистон вакили Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда. У А гуруҳида Йорден ван Форестга қарши ўтказган икки партиясидан бирида мағлуб бўлиб, иккинчисида дуранг қайд этди. Ҳозирда унинг ҳисобида 5 очко бор.

А гуруҳида Алиреза Фирузджа 11 очко билан етакчилик қилмоқда. Йорден ван Форест 8 очко билан иккинчи ўринда жойлашган.

Total Chess World Championship Tour Pilot 2026 мусобақаси 10–20 ноябрь кунлари Будапештда ўтказилмоқда. Унда жаҳоннинг 24 нафар кучли шахматчиси иштирок этяпти.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?