date
views 6 647

Бен Ладеннинг ўғли отасининг изидан кетишга қарор қилди

Бен Ладеннинг ўғли отасининг изидан кетишга қарор қилди
Дунёнинг биринчи рақамли террорчиси бўлган марҳум Усама бен Ладеннинг ўғли Ҳамза Саудия Арабистони ҳукуматига қарши таҳдид қилди, деб хабар берди Даракчи нашри.
Террорчининг 28 ёшли ўғли Арабистон қироллик оиласидан қасд олишга қасамёд қилди. Хамза бен-Ладен Покистонда истиқомат қилади, деб тахмин қилинмоқда.

Ижтимоий тармоқларга жойлаштирган видеороликларда Ҳамза бен-Ладен марҳум Саудия шаҳзодаси Абдулазиз бин Раҳмон Ал-Саудийни британия жосуси, деб атади, Саудия Арабистони фуқароларини эса исён кўтаришга чақирди.

Унинг сўзларига қараганда, саудияликлар Усмон халифатига қарши чиқиб, “исломга хиёнат қилган”. Ҳамза бен-Ладен бир неча маротаба одамларни Вашингтонда, Лондонда ва Парижда террорчилик ҳужумини уюштиришга чақирди. ФҚР берган маълумотга кўра, Ҳамза болалигидан бошлаб, “Ал-қоида”нинг юзи ҳисобланиб келган.

“Террорчиларнинг тарафдорлари учун бен Ладеннинг ўғли жуда нуфузли шахслардан бири ҳисобланади”, деб хабар берди Америка махсус хизмати ходимлари.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бен Ладеннинг ўғли отасининг изидан кетишга қарор қилди