
Ўтган душанба, 14 сентябрь куни АҚШнинг Техас штати Ирвинг шаҳридаги мактабнинг 14 ёшли ўқувчиси Аҳмад Муҳаммад (Ahmed Mohamed) ўқитувчиларининг кўзига бомба бўлиб кўринган қўлбола соатни кўтариб келгани учун полиция маҳкамасига олиб келинган эди.
Полиция Муҳаммадга нисбатан ҳеч қандай чора кўрмасдан, уни қўйиб юборган, бироқ уч кун мактаб дарсларида иштирок этмаслигини белгилаган эди. Ушбу ҳодиса бутун дунёда катта шов-шувларга сабаб бўлди. АҚШ президенти Барак Обама ўсмирни Оқ уйга меҳмонга таклиф қилди. Шунингдек, 14 ёшли Аҳмад Муҳаммадни Facebook ижтимоий тармоғи Марк Цукерберг ҳамда Силикон водийси идоралари бош директори Аарон Леви уни меҳмонга таклиф қилган.
Улар қаторида Microsoft ҳам Аҳмадга ўз совғаларини тақдим этди. Pro 3 блоки, 3D-принтер, Office 365 обунаси ва бошқа кўплаб ҳадялар шулар жумласидан. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар