Хитой ҳукумати августда партия интизомини бузганлик учун 5 минг 419 нафар мансабдор шахсни жазолади. Бу ҳақда Хитой Коммунистик партиясининг интизомни текшириш марказий комиссияси сайтида маълум қилинган, деб ёзади Кун нашри.
Маълумотларга кўра, жазоланган амалдорлар хизмат мавқеидан шахсий мақсадда фойдаланиш, совғалар бериш ва олиш, келишилмаган мукофот ва бонуслар бериш билан боғлиқ қоидабузарликларга йўл қўйилган 3859 та иш фигуранти ҳисобланадилар. Маълум қилинишича, 2017 йилнинг дастлабки 8 ойида комиссия партия интизоми меъёрлари бузилгани бўйича 28965 та ишни тергов қилган. Уларга кўра, 40818 киши жазоланган.
Хитойда ҳокимият тепасига Си Цзиньпин келиши билан коррупцияга қарши катта кўламли кампания бошланганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда