
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга Оқсоқоллар кенгашининг Ашхабод яқинидаги Анау посёлкасида бўлиб ўтган йиғилишида «Туркманистон қаҳрамони» унвони берилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» маълум қилди.
Мамлакат парламенти раиси Окжа Нурбердиевага кўра, аҳолидан давлат раҳбарини мазкур унвон билан тақдирлаш тўғрисида кўплаб таклифлар тушди ва парламент бир овоздан тегишли қарор қабул қилди.
Бердимуҳамедовга ушбу унвон иккинчи бор тақдим этилмоқда. Биринчи марта у 2011 йил октябрида «Туркманистон қаҳрамони» бўлганди.
Унвон билан биргаликда Туркманистон президентига 100 минг доллар миқдорида мукофот берилиши лозим. Бюджет ҳисобидан ҳар ой маошига даромад солиғига тортилмайдиган қўшимча тўланади. Навбатдан ташқари уй-жойга даъвогарлик қилиши ва шаҳар транспортидан бепул фойдаланиши мумкин.
Шунингдек, Бердимуҳамедовга «Олтин ой» медали топширилди ва юксак унвонга иккинчи бор лойиқ кўрилгани учун бюст барпо этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар