date
views 5 846

94-ёшли аёл ўз туғилган кунини парашютдан сакраб нишонлади

94-ёшли аёл ўз туғилган кунини парашютдан сакраб нишонлади

АҚШнинг Пенсильвания штатида истиқомат қилувчи Эйла Кэмпбелл ҳамиша парашютдан сакраш қандай эканлиги билан қизиқарди. У ўзининг 94 туғилган кунида айнан шу нарсани синаб кўришга қарор қилди.

Аёлнинг қариндош-уруғлари унинг ғоясини қўллаб-қувватлаш билан чекланмай, унга хамроҳлик ҳам қилишди. Бувисининг фикридан илҳомланган Сара исмли набираси ва Жесс исмли чевараси ҳам ушбу саргузаштни бошдан кечириш учун парашютдан сакрадилар. Аёлларнинг ҳар бири алоҳида, мутахассис билан хамроҳликда ҳавода парвоз қилган.

Эйла ўз саргузашти якунида ушбу машғулот жуда ажойиб ва ҳаяжонли эканлигини айтди. Агар саломатлиги кўтарса, ушбу тажрибани яна бир бор такрорлашга тайёр эканлигини ҳам қўшиб қўйди, дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 94-ёшли аёл ўз туғилган кунини парашютдан сакраб нишонлади