20:26 / 10.11.2017
10 104

Англиялик аёл ажал фариштасини суратга олгани ҳақида хабар берди

Англиялик аёл ажал фариштасини суратга олгани ҳақида хабар берди
40 ёшли Шаррон Колл отаси ётган шифохона йўлагида ажал фариштасини суратга олгани ҳақида хабар берди.

Суратларнинг бирида гўё йўлак томон қараб турган одамсимон қора гавда, иккинчисида эса ногиронлар аравачисига қўниб турган қарға акс этган. Шаррон саратон касаллиги билан оғриган отасининг сўнгги кунларида унга шифохонада ғамхўрлик қилган. Аёлнинг айтишича, бу пайтда отаси ўзгариб қолган ва палата эшиги томон қарайверган. Аёл йўлакка чиқиб, бошқа томонга бурилган ва йўлак бошидаги қора шарпа ҳамда қарғани кўрган. Орадан бир неча соат ўтиб, Шарроннинг отаси вафот этган. Аёл суратдаги шарпа ажал фариштаси эканлигига аминлигини таъкидламоқда, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Англиялик аёл ажал фариштасини суратга олгани ҳақида хабар берди