
Американинг Флорида штатида учинчи синф ўқувчиси оддийгина қаламдан олган жароҳати туфайли бир ўлимдан қолди. Бу ҳақида хориж нашрлари маълум қилмоқда.
Аниқланишича, болакай учи ўткирланган қаламни мактаб рюгзагининг ён чўнтагига солган ва рюгзакни таққан пайтда қалам учи боланинг қўлтиқ ости соҳасига кириб, артерияни яралаган.
“У йиғламади, бақирмади, умуман ҳеч нарса демади... Унинг оёқлари остида қон кўмаги ҳосил бўлган, кўйлаги ҳам қонга беланган эди” дейди болакайнинг ўқитувчиси.
Ўқитувчилар болага биринчи ёрдамни кўрсатишган. Тиббиёт ходимлари воқеа жойига етиб келганларидан сўнг бола шифохонага олиб кетилган ва жароҳатлар бир нечта чок билан тикиб қўйилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар