Amnesty International (AI) халқаро ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти Сурия президенти Башар Асадни инсониятга қарши жиноятларда айблади. Бу ҳақда «Amnesty»га таяниб Кун.уз хабар қилди.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, бундай жиноятлар орасида Асад қўшинлари томонидан аҳоли пунктларини қамал қилиш ва у ерда истиқомат қилувчи одамларни мажбурий кўчириш ҳам киради. Сурия ҳукумат армияси қамалда бўлган ҳудудларга бомбалар ёғдирган ҳамда инсонпарварлик ёрдами етказиб берилишига тўсиқ қўйган, натижада тинч аҳоли озиқ-овқат ва дори-дармон воситалари етишмовчилигидан чуқур азият чеккан, дея таъкидлаб ўтишди AI’дан.
"Сурия ҳукумати аҳоли учун коллектив жазо сифатида очарчиликни атайин қўлламоқда", - дея маълум қилди AI’нинг Германия бўлинмаси вакили Рене Вильдангель.
Amnesty Асад режими ва Сурия мухолифати ўртасидаги “сулҳ келишуви”ни ҳам танқид қилди. Келишув Ҳалабнинг шарқий қисмини ҳам қамраб олган. Унда қамалда бўлган туманлар аҳолиси учун танлов имконияти назарда тутилган – жанговар ҳаракатлар ҳудудида қолиш ёки бундай жойлардан чиқиб кетиш.
Натижада шаҳардан эвакуация қилинган минглаб оилалар ачинарли аҳволдаги лагерларда жуда ёмон шароитларда қолишган, деб хабар беришди ҳуқуқ ҳимоячилари. AI’дагиларнинг тахминича, ушбу келишувни инсонларни мажбурий кўчиришга ҳам ўхшатиш мумкин.
Amnesty БМТдан кўрсатилган ҳолатларни жиддий текширувдан ўтказиш ҳамда айбдорларни жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди