14:37 / 09.12.2014
9 837

Қирғиз соми дунёнинг энг кучсиз пул бирликлари ўнталигига кирди

Қирғиз соми дунёнинг энг кучсиз пул бирликлари ўнталигига кирди
Қирғиз соми «РБК» Quote версияси бўйича 2014 йилда дунёнинг энг кучсиз пул бирликлари ўнталигига кирди, У ушбу рўйхатда 9-ўринни эгаллади, Бу ҳақда «KNews»га асосланиб «Daryo» нашри хабар бермоқда.

Нашр таҳлилчилари қайд этишича, 2014 йил январидан буён қирғиз валютаси 14 фоизга қадрсизланган. Серб динори, Чили песоси, швед кронаси, Сейшел рупияси ва Молдова лейи қиймати ҳам шунга ўхшаш даражада тушган.

Дунё девальвацияси натижаларига кўра, қирғиз соми барқарорликда Украина гривнасидан бир поғона, Россия рублидан икки поғона ва қозоқ тангасидан саккиз поғона ўзиб кетди. Украина гривнаси 46 фоизга, Россия рубли эса 39 фоизга қадрсизланган.

Фото: knews.kg

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Қирғиз соми дунёнинг энг кучсиз пул бирликлари ўнталигига кирди