23:30 / 07.12.2017
11 330

Дунёдаги энг ёш қиролича ким? (фото)

Дунёдаги энг ёш қиролича ким? (фото)
Бутан қироличаси – 27 ёшли Джецун Пема Вангчук табиий гўзаллиги ва жозибадорлиги билан дунё гўзалларини ҳам ортда қолдира олади.

Джецун Пема Вангчук 2011 йили Бутан қироли Джигме Кхесар Намгьял Вангчукка турмушга чиққач, қироличалик номига сазовор бўлган.

Энг қизиғи, қирол Оксфорд университетида ўқиб юрган пайтлари рафиқасининг қариндош синглиси билан учрашиб юрган.

Джецун Трашиган собиқ мэрининг набираси бўлмиш учувчининг қизи, унинг катта бобоси эса собиқ қирол рафиқаларидан бирининг ўгай укаси бўлган.

Қиролича турмушга чиққан пайтда бор-йўғи 21 ёшда эди. Бутан қироли унга уйланиш учун узоқ кутгани, Джецун билан танишган пайти қизалоқ 7 ёшда бўлгани ҳақида гапириб берган.

“Мен уйланиш учун узоқ кутдим ва бу керакли инсонни рафиқа сифатида танлаганингда муҳимлигини йўқотади. Мен айнан керакли инсонга уйланганимга ишонаман” дейди Бутан қироли.

Бутаннинг аввалги ҳукмдорлари кўпхотинлилик анъаналарига амал қилар эдилар. Аммо Джигме ушбу одатга нуқта қўйиб, рафиқаси унинг ҳаётидаги ягона аёл бўлиши ҳақида маълум қилган.

“У мафтункор ва жуда ақлли инсон. Бизни бир-биримизга ва санъатга бўлган муҳаббат бирлаштириб туради” дейди қирол рафиқаси ҳақида.

2016 йилда жуфтлик оиласида ўғил фарзанд дунёга келган. Унинг туғилиши муносабати билан мамлакатда 108 мингта дарахт экилди.

Қиролича Ҳиндистонда санъатшунослик ва Лондоннинг Regent’s College муассасасида “Ҳалқаро муносабатлар” йўналишида таҳсил олган. Ёш қиролича ўз она тили дзонг-кэдан ташқари, ҳинд ва инглиз тилларида эркин мулоқот қила олади. У атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва имконияти чекланган инсонларга ёрдам бериш билан шуғулланади, мактаблар, боғчаларга ташриф буюради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг ёш қиролича ким? (фото)