АҚШ президенти Дональд Трамп гўёки Россия ўрта ва яқин масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш келишувини бузгани учун унга қарши янги санкциялар киритилишини маъқуллади. Бу ҳақда Politico нашрига таяниб Кун.уз хабар берди.
“АҚШ маъмурияти совуқ уруш замонларидаги ядровий қуроллар бўйича келишувга риоя қилишга мажбур қилиш умидида, тақиқланган қанотли ракета учун Россияга қарши янги санкциялар қўллайди”, деб айтган америкалик мансабдор шахс.
Маълум қилинишича, АҚШ молия вазирлиги келишувда тақиқланган янги қуролни ишлаб чиқишда ёрдам берган Россия компанияларини жазолайди.
АҚШ ҳукумати Россияни “Искандер-М” ракетасини учиргандан кейин келишувни бузишда айблай бошлаган. Россия Федерация кенгашининг мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси бошлиғи Виктор Бондарев ушбу ракета “ички фойдаланиш учун” мўлжалланганини, чунки унинг учиш узоқлиги 400 км дан ошмаслигини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди