Россия кучлари Украинанинг бир қатор ҳудудларига 200 дан ортиқ дрон билан ҳужум қилди

29 майга ўтар кечаси Россия кучлари Украинанинг бир қатор ҳудудларига йирик ҳаво ҳужуми уюштирди. Украина Ҳаво кучлари маълумотига кўра, мамлакатнинг шимолий, жанубий ва шарқий минтақалари нишонга олинган.
Хабарда айтилишича, ҳужумда “Искандер-М” баллистик ракетаси ҳамда 232 та Shahed, “Gerbera”, “Italmas” туридаги дронлар ва “Пародия” дрон-симуляторларидан фойдаланилган. Улар Россиянинг бир нечта ҳудудлари ва аннексия қилинган Қрим томондан учирилгани билдирилмоқда.
Украина Қуролли кучларига кўра, ҳаво мудофааси 217 та учувчисиз аппаратни зарарсизлантирган. Шу билан бирга, 14 та ҳудудда баллистик ракета ва дронлар зарбалари, яна бир нечта жойда эса уриб туширилган дрон қолдиқлари қулагани қайд этилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг