АҚШда соғлиқни сақлаш соҳасида 150 миллион долларлик фирибгарлик фош этилди. Бу ҳақда, Бруклин туман прокурори Эрик Гонсалес хабар берган. Бу иш бўйича 20 киши ҳибсга олинган ва уларнинг орасида шифокорлар ва хирурглар ҳам бор.
Полиция уларни, кам таъминланган бруклинликларнинг оғир аҳволидан фойдаланиб, Medicaid ва Medicare давлат дастуридан ўз мақсадлари йўлида маблағ ўмарганликда айбламоқда.
Қамоққа олинганларнинг кўпчилигининг келиб чиқиши, собиқ иттифоқ республикаларидан бўлган. Прокуратура берган ҳамда ижтимоий тармоқлардан олинган маълумотларга кўра, бу фирибгарлик ишларига, асли келиб чиқиши самарқандлик бўлган, 35 ёшли Кристина Мирбобоева раҳбарлик қилган.
Шаҳар ва федерал даражада ўтказилган суриштирув ишларида аниқланишича, 2015 йилнинг 1 январидан 2017 йилнинг 30 ноябригача бўлган муддат давомида фирибгарлар, камида 146 миллион АҚШ доллари миқдоридаги давлат бюджети маблағларини ўзлаштирганлар.
Фирибгарликнинг мазмуни шундан иборат бўлганки, махсус ёлловчилар давлатдан ижтимоий суғурта ёрдами олиши керак бўлган одамларга 30-40 АҚШ доллари таклиф қилиб, уларни суғурта пулларини олишга ҳамда фирибгарлик ишларига жалб қилинган клиникаларда тиббий кўрикдан ўтишга кўндиришган. Бу клиникалар Бедфорд-Стайвесант, Шихсхэд Бэй, Канарси, Крейвсенд ва Краун-Хайтсда жойлашган бўлган.
Давлат суғуртасига эга бўлган мижознинг, кўрсатилган клиникалардан бирига бир марта келиши ва ўзи учун керак бўлмаган, 25-50 АҚШ долларига баҳоланадиган тиббий амалиётдан бир марта ўтиши етарли бўлган. Кейинчалик бу мижознинг суғурта полисидан, амалда кўрсатилмаган медицина хизматлари учун кўп марталаб пул ечилган.
Gulflifestyle интернет нашри хабарига кўра, алдов йўли билан олинган бу пуллар дунё бўйлаб турли фирмаларга кўчирилиб, “ювиб” олинган.
Манбa: qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади