Хэнан вилояти Чжэнчжоу шаҳрида 2017 йилнинг 5 декабрь куни, кўп қаватли уйлардан бирининг лифтида жойлаштирилган видеокамера муҳрлаган видеоёзувда, энага кун давомида қараб туриш учун олиб кетаётган ёш болага нисбатан ўта шафқатсиз муносабатда бўлганини кўриш мумкин.
42 ёшли Ли исмли хитойлик аёлнинг ҳимояга муҳтож бўлган ёш болага қилган бу даҳшатли муносабати Чженчжо аҳолисини шок ҳолатда қолдирди.
Ҳозирда, айниқса ўз фарзандларини энага ихтиёрига берадиган ота-оналар фарзанд тарбияси ва ҳаётини ҳеч кимга ишониб бўлмаслигига тўлиқ ишонишмоқда.
Эътиборли томони шундаки, болани олиб кетиш жараёнида энага унга нисбатан жуда хушмуомала ва раҳмдил кўринишга ҳаракат қилган, аммо лифт эшиги ёпилиши билан болани аямасдан урганлигини кўриш мумкин. Энага боланинг кўкрак қисмига, бошига хуллас тўғри келган жойига ура бошлаган.
Бу борада хабар топган ота-она, зудлик билан ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларига мурожаат қилган. Ҳозирда энага аёлга қарши эса жиноий иш қўзғатилганлиги айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда бу воқеа жуда кўпчиликнинг қаҳрини келтирмоқда ва тармоқ фойдаланувчилари бу аёлни жазолаш кераклиги борасида кескин фикрларни билдиришмоқда.
[media=https://youtu.be/DiB0v4C4Jcg] “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди