Туркияга Европа Иттифоқида ўрин йўқ – Австрия канцлери

1 дақиқа ўқиш6.7K
Туркияга Европа Иттифоқида ўрин йўқ – Австрия канцлери
Австрия канцлери Себастьян Курц Туркия охирги йиллар олиб бораётган сиёсати туфайли Европа Иттифоқи аъзоси бўла олмаслигини айтди.

“Бу давлатда биз инсон ҳуқуқлари, асосий ҳуқуқ ва эркинликларнинг жиддий бузилишларига дуч келмоқдамиз. Европа Иттифоқи буни кўриб, ўзини ҳеч нарса бўлмаётгандек тутишини қабул қила олмайман. Фикримча, Туркияга охирги йиллар олиб бораётган сиёсати туфайли Европа Иттифоқида ўрин йўқ. Унинг иттифоққа кириши бўйича музокаралар тугатилса адолатли бўларди”, деб айтган Курц Bild am Sonntag нашрига берган интервьюсида.

Курцнинг айтишича, Туркия Австрия, Германия ва бошқа давлатлардаги туркларнинг интеграцияси юз бермаслиги учун бу давлатлардаги турк жамоатига кучли таъсир қилишга уринмоқда.

Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазирлиги Австриянинг янги ҳукумати дастурига норозилик билдирганди. Дастурда Вена Туркиянинг ЕИга кириши бўйича музокаралар тўхтатилишини қўллаб-қувватлаши айтилган.

Брюссель ва Анқара ўртасидаги муносабатлар Туркияда давлат тўнтарувига уринишдан кейин ёмонлашган. Европа Иттифоқи тўнтарув билан боғлиқ оммавий ҳибсга олишлар, Анқара кўрган бошқа чораларни танқид қилиб, Туркиянинг Европа Иттифоқига кириши бўйича музокараларнинг янги босқичига ўтишни тўхтатган.

Айниқса Туркиянинг Европа Иттифоқига киришига қаршилик қилаётган Австрия ва Германия билан муносабатлар кескинлашиб кетган.

Манба: Kun.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?