date
views 5 601

Қозон кремлида янги йилни нишонламоқчи бўлган ўзбеклар қўлга олинди

Қозон кремлида янги йилни нишонламоқчи бўлган ўзбеклар қўлга олинди
Россиянинг Қозон шаҳрида Татаристон президенти қароргоғига кирмоқчи бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар тарқатмоқда Qalampir нашри.

Икки нафар Ўзбекистон фуқароси (бири 41, иккинчиси 44 ёшда) янги йилга ўтар кечаси Татаристон президентининг Қозон кремли деб номланган қароргоҳининг деворидан ошиб тушган вақтида, қоровуллар томонидан қўлга олинган.

Қўлга олинганларнинг сўзига қараганда, улар шаҳардаги “Гул бозори”да ишлашган. Ўзларининг Қозон кремлига боришини “аввал кўрмаганликлари учун томоша қилмоқчи бўлгани” билан изоҳлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозон кремлида янги йилни нишонламоқчи бўлган ўзбеклар қўлга олинди