23:03 / 04.01.2018
5 489

Ҳамма ҳавас қиладиган Мелания Трампга ҳам осон эмас...

Ҳамма ҳавас қиладиган Мелания Трампга ҳам осон эмас...
Кўпчилик аёллар биринчи хоним сифатида турли-туман қимматбаҳо либосларга бурканиб юриш бахтдан иборат деб ўйласалар ажаб эмас. Аммо бунинг оддий инсонлар кўзига ташланмайдиган ўзига ҳос қийинчиликлари ҳам мавжуд экан. Буни АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп мисолида оладиган бўлсак, унинг ҳеч қачон биринчи хоним бўлишни истамагани ҳақидаги иқрори борасида нима дейиш мумкин?

“Мен барчанинг диққат марказида бўлишни истамагандим. Бу кишини даҳшатли тарзда чарчатиб юборади” дейди Мелания.

Меланиянинг яқин инсонларидан бири эса у ҳақида қуйидагиларни маълум қилган:

“У Дональд билан бошқа-бошқа ҳаётда яшайди, фақатгина дипломатик тадбирлар чоғида учрашади ва ўзини мутлақо ёлғиздек ҳис этади”.

Омма қаршисида эса Трамп хоним ўз муносабатларини мукаммал оила каби кўрсатишга мажбур. 20 йил аввал Трамп ва Меланияни таништириб қўйган Паоло Замполл эса бу ҳақида шундай дейди:

“Ҳа, Меланияга осон эмас, унинг инглиз тили мукаммалликдан йироқ, атрофдагилардан эса юқори даражадаги эътиборга сазовор. Аммо у ақлли аёл ва бу унинг иши эканлигини, ҳар доим уни эшитадиган ва қаттиқ яхши кўрадиган турмуш ўртоғи қаршисидаги бурчи эканлигини тушунади”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳамма ҳавас қиладиган Мелания Трампга ҳам осон эмас...