16:03 / 15.01.2018
13 399

Чимкентдаги тўйга 179 минг долларлик 4,2 метр келувчи торт тайёрланди (фото, видео)

Чимкентдаги тўйга 179 минг долларлик 4,2 метр келувчи торт тайёрланди (фото, видео)
Чимкентдаги тўй учун россиялик қандолатчи Ренат Агзамов томонидан нархи 179 минг доллар бўлган, баландлиги 4,2 метр келувчи торт тайёрланди. Ғаройиб торт тасвирланган видео ва фотолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ренат Агзамовнинг Instagram’даги саҳифасида ёзишича, унинг жамоасига тўрт метр келадиган тортни тайёрлаш учун уч кун талаб этилган.

Мусиқий продюсер Жан Мукановнинг Telegram каналида хабар беришича, торт Чимкентдаги тўй маросими учун махсус тайёрланди.

"Кеча Чимкентдаги Rixos меҳмонхонасида ажойиб тўй бўлиб ўтди! Меҳмонлар орасида жуда кўп юлдузлар бор эди – Валерия, Шон, боксчи Геннадий Головкин. Ёш оилага бахт тилайман!" – дея ёзди Муканов Telegram’да.

Унинг аниқлик киритишича, тўйни ўтказган оилани яхши танийди. "Жуда яхши одамлар ва бойликларини, ишончим комилки, ҳалол йўл билан ишлаб топишган", - дея ёзди Муканов.

Тортнинг баландлиги 4,2 метр, диаметри 3 метр, оғирлиги тахминан 1500 кг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чимкентдаги тўйга 179 минг долларлик 4,2 метр келувчи торт тайёрланди (фото, видео)