
Камерунда содир бўлган автобус ҳаколати туфайли 21 нафар инсон ҳаёт билан видолашди, яна 38 нафари эса турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохоналарга етказилди.
Хабарда айтилишича, транспорт воситаси чуруқлик ичига ағанаб кетган ва дарахтга бориб урилган. Энг ҳайратланарлиси, ҳалокат натижасида автобус ҳайдовчиси жабр кўрмаган.
Мамлакатнинг ғарбий регион губернатори ҳалокат қурбонлари сони ортиши ҳам мумкинлиги ҳақида айтган.
Ҳодисанинг қандай сабаб туфайли юзага келгани эса ҳали аниқланмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар