Хитойнинг Сюаньвэй шаҳридаги кузатув камераларидан бири ота янги туғилган чақалоғини аҳлат қутисига ташлаб юбораётганини тасвирга олди. Эркак икки соат аввал туғилган боласини қоғоз пакетга ўраб, уни қути ичига ташлаган.
Ҳайриятки, чақалоқнинг йиғисини кекса аёл эшитиб қолган ва полицияга хабар берган. Полиция томонидан топилган ота эса ўз ҳатти-ҳаракатини боланинг сиёҳранг бўлиб туғилгани билан изоҳлаган. Туғруқ жараёни уй шароитида, шифокорларсиз бўлиб ўтган ва эркак эндиликда болага ёрдам бериш фойдасиз деб ўйлаган.
Текширув жараёнларидан сўнг қизалоқнинг мутлақо соғлом эканлиги маълум бўлди, унинг териси ранги эса совуқдан ўзгаргани аниқланди. Айни пайтда чақалоқ болалар уйига топширилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади