Instagram Рамзан Кадировнинг жиянига тегишли аккаунтни ўчириб ташлади

Instagram Рамзан Кадировнинг жиянига тегишли аккаунтни ўчириб ташлади
Instagram маъмурияти Чеченистон раҳбари Рамзан Кадировнинг жиянига тегишли бўлган аккаунтни ўчириб ташлашга қарор қилди. Ушбу ҳодиса сабаби эса маълум қилинмаган.

21 ёшли Хамзат Кадиров Рамзан Кадировнинг 2004 йили 29 ёшида вафот этган акаси Зелимхоннинг ўғлидир, дейилади хабарда.

Ёдингизда бўлса Хамзат 2016 йилдаги ҳашаматли тўйи сабаб интернет оламида машҳур бўлиб кетганди.

Сал аввалроқ Рамзан Кадировнинг ҳам ижтимоий тармоқдаги аккаунти блокланган ва ушбу ҳолат Кадировнинг АҚШ санкцион рўйҳатига тушгани билан изоҳланганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар