01:44 / 26.01.2018
5 663

Елизавета II нинг яна бир набираси турмуш қуриш учун тайёргарлик кўрмоқда

Елизавета II нинг яна бир набираси турмуш қуриш учун тайёргарлик кўрмоқда
Елизавета II нинг набираси малика Евгения Лондондаги тунги клубларнинг бирида бошқарувчи сифатида иш олиб борадиган Жек Брусбэнк билан турмуш қуриш арафасида. Куни кеча малика бўлғуси умр йўлдоши томонидан тақдим этилган унаштириш узугини омма қаршисида намойиш этди.

Хабарда айтилишича, маликанинг унаштириш узуги йирик сапфир тоши билан безатилган. Маликанинг онаси Сара Фергюссон ҳам Евгениянинг отаси билан унаштирилган пайти айнан шундай узук таққан эди.

Айрим манбаларда жуфтлик ўртасидаги муносабатлар 8 йилдан буён давом этаётгани ва тўйнинг кузда бўлиб ўтиши режалаштирилаётгани айтилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Елизавета II нинг яна бир набираси турмуш қуриш учун тайёргарлик кўрмоқда