8 147
««Оллоҳу Акбар»ни секинроқ айтинглар!!!» ёхуд германияликлар нега шундай азиз сўзларни эшитишдан безор бўлди?
Сўнгги маълумотларга кўра, Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия ерларида яшовчи немислар бараварига жума намозига сўфи азон айтишидан безори бўлиб судга мурожаат этишибди. Улар «Оллоҳу Акбар» каби мусулмон аҳли учун улуғ сўзлар овоз кучайтиргич орқали таралмаслигини талаб қилишмоқда. Эмишки, немисларнинг кўпчилиги ухлай олмаётганмиш, хасталари безовта бўлаётганмиш.
Ваҳоланки, шу ерда яшовчи туркларга 2014 йили азонни овоз кучайтиргич орқали айтишга расман рухсат берилган. Аммо 2015 йили 69 ёшли Ханс-Йоахим Леманн исмли қария судга шикоят аризасини тақдим этди. Айнан шу кимса мусулмонларга қарши тузилган немислардан иборат гуруҳга етакчи ҳисобланади. Гуруҳ аъзолари 2015 йилдан бери тинимсиз мачит аҳли устидан шикоят қилиб келмоқда. Леманн судга тақдим этган аризада ёзилишича, у мачитдан 900 метр нарида яшайди. Турклар эса худодан Оллоҳни юқори қўйиб, «Оллоҳу Акбар»ни овоз кучайтиргич орқали барала айтаётганмиш…
Бир жиҳатдан қариянинг бу сўзларидан у дин илмидан қанчалар бехабарлигини англаб олиш қийин эмас. Чунки у худо ва Оллоҳни бошқа-бошқа тушунча деб ҳисобларкан. Ундайларга худо ва Оллоҳ бирлигини, Яратганнинг 99 та исми мавжудлигини тушунтириш албатта қийин. Шунинг учун ҳам Шимолий Рейн-Вестфалия суди ишни ҳануз ортга суриб келмоқда. Фақат овоз кучайтиргичдан вақтинча фойдаланмай туриш ҳақида ҳукм чиқарган холос. Бу ҳам суд қария ва гуруҳ аъзоларининг аризалари бўйича бошланган ишни якунлагунга қадар давом этади. Леманн эса яқинда хотинини ёнига олиб бошқа шаҳарга кўчиб ўтган. Бироқ шикоят қилишни тўхтатгани йўқ.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди