
Филиппиннинг Тинч океани соҳилида жойлашган Шарқий Негрос аҳоли яшаш пунктида истиқомат қилувчилар соҳилга узунлиги бир метр, ўта улкан жағга эга балиқсифат маҳлуқ итқитиб ташланганига гувоҳ бўлишди.
Маҳаллий балиқчилардан бирининг айтишича, жонзот акулага ҳам ўхшаб кетади. Лекин у акула эмас, балиқсимонлар оиласининг ҳали фанга маълум бўлмаган турига оид экан.
— Одамлар маҳлуққа ёрдам бериш истагида елиб-югуришди, — дейди балиқчи. — Лекин улгуришмади. Жонзот орадан маълум вақт ўтгач, жон таслим қилди…
Филиппин олимларининг айтишига қараганда, фанга номаълум маҳлуқнинг соҳилга чиқиб қолиши шунчаки ҳодиса эмас. Биринчидан, океан тубида қандайдир фалокат юз берган. Қолаверса, бундай маҳлуқларнинг соҳилга чиқиши яқин орада улкан табиий офат юз беришидан даракдир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар