Сураткаш Рон Рисман АҚШнинг Нью-Гэмпширидаги маёқнинг бўрон вақтидаги суратини олиб, у билан ижтимоий тармоқларда бўлишган. Сурат маҳаллий телеканал эътиборини тортган ва уни муаллифидан сўраб эфирда кўрсатган. Шундан кейин томошабинлардан бири Рисманни ушбу суратни ўғирлашда айблаган.
Аниқланишича, худди шунга ўхшаш сурат яна бир сураткаш Эрик Грендон томонидан олинган. Қизиқарлиси, икки сурат ҳам бир-бирига деярли 100 фоиз ўхшашдир. Шундан кейин сураткашлар бир-бирлари билан боғланиб, Грендон Рисманга суратларни таққослаш учун RAW-файлни юборишини айтган.
Фото:Unwire
Рисман икки суратни батафсил таҳлил қилганда суратларда деярли сезилмас фарқ борлигини аниқлаган. Суратларда панжара ва сув сачрашларида фарқ бўлган.
Фото: Unwire
Аниқланишича, бир-бирини танимайдиган икки фотосуратчи маёқни бир вақтнинг ўзида, бир ракурсдан, бироқ миллисония фарқ билан суратга олишга муваффақ бўлишган. Эркаклар суратга олаётганларида уларни 30 метрлик масофа ажратиб турган. Натижада иккала сурат ҳам оригинал деб топилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?