Кемеровода ёнғин: ҳаммаси қандай содир бўлди? (видео)

  • 28-03-2018, 17:17
  • 1 972
  • Дунё
  • Кемеровода ёнғин: ҳаммаси қандай содир бўлди? (видео)
    Сўнгги кунларда энг кўп таҳлил қилинаётган мавзу 25 март куни Россиянинг Кемерово шаҳрида жойлашган «Зимняя вишня» савдо марказида юз берган йирик ёнғин бўлиб турибди. Бу ҳақда Кун нашри маълум қилади.

    Ҳозиргача маълум қилинишича, камида 56 нафар одам қурбон бўлган, бедарак йўқолганларни қидириш ишлари олиб борилмоқда, 84 киши шифохонага ётқизилган. Қурбонлар ҳамда жароҳатланганларнинг асосий қисми ёш болалар! Қурбонларнинг аксари газдан бўғилиб жон таслим қилган…

    Мазкур йирик кўламдаги ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Дастлабки тахминларга кўра, ўт қўйилган бўлиши мумкин. Ёнғин ўчоғи бўлган батут хонасига ўрнатилган камералар мазкур ҳолатни тасвирга олиб улгурган. Ҳаммаси қандай бўлган эди? Дам олиш учун келган ўспирин йигитлардан бири зажигалкада олов чиқарган. Бир зумда олов алангага айланиб, атрофни қоп-қора тутун қоплаган. Ҳолатни қуйидаги видеода кўриш мумкин.

    [media=https://youtu.be/PzACsTA7Df4]
    [media=https://youtu.be/2vLh8CxsNr4]

    » » Кемеровода ёнғин: ҳаммаси қандай содир бўлди? (видео)