Эндиликда Тожикистон ТИВ раҳбари янги фамилияда

1 дақиқа ўқиш4.4K
Эндиликда Тожикистон ТИВ раҳбари янги фамилияда
Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов руслаштирилган фамилиясини расман тожиклаштирди, эндиликда унинг исми шарифи Сирожиддин Муҳриддин деб аталади, дейилади Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

«Ташқи сиёсат идораси раҳбари бир неча кун аввал расман исми шарифини ўзгартирди. Эндиликда вазирнинг фамилияси асосини – отасининг исми ташкил қилади», –дея қўшимча қилди ТИВ ходимларидан бири. Сирожиддин Муҳриддин 54 ёшда, у ТР ТИВ раҳбари лавозимига 2013 йилнинг ноябрида киришган. Унга қадар Тожикистонинг қароргохи Нью Йоркда бўлган Кубадаги элчиси лавозимида ишлаган.

ТИВга таянган ҳолда маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, Аслов 2017 йилдаёқ фамилиясини ўзгаратиш жараёнини бошлаган, бироқ «бандлиги ҳамда мамлакат ташқарисидаги халқаро ва Тожикистоннинг ўзидаги тадбирларда иштироки туфайли” ўзгартишларни расмийлаштириш ҳозирга келиб амалга ошди.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 2007 йилда фамилиясидаги руслаштирилган “-ов” қўшимчасидан воз кечган эди, шу тариқа тожиклар тарихий ва маданий қадрияти муҳофазаси йўлида қадам ташлаган эди. Шундан сўнг давлат амалдорлари ва хизматчилар ўз фамилияларини ўзгартира бошладилар.

2016 йил апрелида Тожикистонда истиқомат қилувчи этник тожикларга ҳужжатларида руслаштирилган фамилиялардан фойдаланиш тақиқланди. Ўшандан бошлаб Тожикистонда Фуқоролик Ҳолатини рўйхатга олиш идораларида руслашган “ов”, “ова”, “ович” ва “овна” исм шарифларини рўйхатга олиш тўҳтатилди. Янги қонунга биноан фамилиялар тожикларнинг «зод», «зода», «ӣ», «иён», «фар» қўшимчалари билан расмийлаштирилади. Қонунга қўшимча сифатида Тожикистонда тожик исмларининг ягона реестри ишлаб чиқилди.

Манба: Tnews.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?