
Фото: «Корреспондент.net»
Қуёш рентген астрономия лабораторияси украиналикларни беш кун давом этадиган магнит бўронидан огоҳлантирмоқда, деб хабар беради «Дарё».
Магнит бўрони 1 июнь куни бошланади, 2 июнь куни эса унинг кучи G2 даражасигача кўтарилади.
3, 4 ва 5 июнь кунлари, уч кун мобайнида Қуёш таъсири метеоқарам инсонлар учун сезилади.
«Об-ҳавога икки тоифали инсонлар сезувчан бўлади. Бу юрак-қон томир (гипертония) касалликларига чалинган кекса инсонлар ёки дистония деб аталувчи хасталикка чалинган ёшлардир», — дейди шифокор-терапевт Марина Крапивнер. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар