Ер қимирлашини 10 сония олдин ҳис қилган мушуклар интернет аҳлини ҳайратга солди (видео)

  • 16 июль 2018, 14:27
  • 3 230
  • Дунё
  • Ер қимирлашини 10 сония олдин ҳис қилган мушуклар интернет аҳлини ҳайратга солди (видео)
    Интернетда Япониядаги мушуклар кафесидаги кузатув камераси қайд қилган видео оммалашмоқда. Видеода бир нечта мушук ер қимирлашидан 10 сонияча олдин бир вақтда безовталана бошлаганини кўриш мумкин.

    Видео 18 июнда ёзиб олинган. Унда мушуклар хонанинг турли бурчакларида тинч ётганлари, бироқ кейин улардан бир нечтаси бир вақтда бошини кўтариб, хавотирланган ҳолда қулоқларини динг қилиб тургани, сўнгра хона бўйлаб чопа бошлаганини кўриш мумкин. Бир неча сониядан кейин эса камера ер қимирлашни қайд қилади.

    Фойдаланувчилар ўз изоҳларида мушукларнинг сезгирлигига тан беришган. Кўпчиликнинг табиий офат вақтида хонада қамалган ҳолда қолган мушукларга раҳми келган. Бироқ кафе эгалари хавотирланишга ўрин йўқлигини, мушукларга ҳеч нарса қилмаганини маълум қилишган. Видео бир неча кун ичида миллиондан кўпроқ намойиш тўплаган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Ер қимирлашини 10 сония олдин ҳис қилган мушуклар интернет аҳлини ҳайратга солди (видео)