
Германияда нацистлар рамзий белгиларидан фойдаланадиган видеоўйинларни тарқатишга рухсат берилди. Бу ҳақда Кун нашри хабар қилмоқда.
Германияда кўнгилочар дастурий таъминотни тартибга солиш билан шуғулланувчи ташкилот - USK нацистлар рамзий белгиларидан фойдаланадиган видеоўйинларни мамлакат ҳудудида бутунлай тақиқлаш ўрнига, қўшимча ёш рейтингини ўрнатиш мумкин деб қарор қилди.
Шу билан бирга, тақиқланган белгилар видеоўйинларда «ижтимоий жиҳатдан адекват» бўлиши керак. Бу нацистлар рамзий белгилари бадиий ёки илмий мақсадда хизмат қилиши ёхуд аниқ тарихий воқеаларни қайта тиклашда қўлланилиши кераклигини англатади, дея таъкидлаб ўтишган ташкилотдан. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар