
Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас Европа иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги муносабатларга изоҳ берди. Бу ҳақда Kun.uz хабар қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, агар АҚШ санкциялари жорий этилса, Европа иттифоқи АҚШ билан муносабатларда «бўғма илон олдидаги қуён сингари» ўзини тутмаслиги керак.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, ҳозирги вақтда Европанинг ажралмаслиги ҳақида гап кетаётгани йўқ.
Мааснинг таъкидлашича, Европа иттифоқи қарорлар қабул қилишнинг ягона тамойилидан воз кечиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция президенти Эммануэль Макрон Россия президенти Владимир Путин «Европа иттифоқини йўқ қилиб ташлаш» ҳақида орзу қилаётганини билдирганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар